Банк хизматлари раыобатбардошлиги

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2013 в 07:42, дипломная работа

Описание работы

Диссертациянинг асосий мақсадидан келиб чиққан холда унинг вазифалари қўйидагилардан иборат:
-банк сохасида рақобат тушунчаси, хизматлари рақобатбардошлиги тушунчаларини кенгроқ ёритиш ва уларнинг хусусиятларини очиб бериш;
- бозор иқтисодиёти шароитида банк хизматлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг аҳамиятини белгилаш;
- банк ва банк хизматлари рақобатбардошлиги зарурлигининг назарий жихатларини очиб бериш;
- ОАТБ “Микрокредитбанк” нинг умумий тавсифи ва унинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;
- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах вилояти банк хизматлари бозоридаги рақобат холатини таҳлил қилиш;
- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах худуди банк сохасидаги рақобат холатининг SWOT-таҳлилини ўтказиш;

Содержание работы

Кириш
1. БОБ. ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧИДА БАНК РАҚОБАТИ ВА БАНК ХИЗМАТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ МАЗМУНИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
1.1. Банк рақобати ва банк хизматлари рақобатбардошлиги: моҳияти тушунчаси, турлари, шакллари ва уларнинг хусусиятлари……………………..
1.2. Молия-банк хизматлари бозорида рақобатнинг шакллари ва кўринишлари……………………………………………………………………….
1.3. иқтисодиёт ривожланишининг хозирги босқичида банк ва банк хизматларирақобатбардошлигини оширишнинг объектив зарурлиги …………
2.БОБ. ОАТБ “МИКРОКРЕДИТБАНК”ДА РАҚОБАТБАРДОШЛИК ДАРАЖАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ
2.1 ОАТБ «Микрокредитбанк» нинг умумий тавсифи ва унинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
2.2. Банк рақобати ва банк хизматлари рақобатбардошлигини бахолаш
2.3. ОАТБ «Микрокредитбанк» хизматларининг рақобатбардошлиги ва маркетинг имкониятларини бахолаш
3.БОБ. ОАТБ «МИКРОКРЕДИТБАНК» ХИЗМАТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1 ОАТБ «Микрокредитбанк»да банк хизматларининг рақобат позициясини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари
3.2 ОАТБ «Микрокредитбанк»да банк хизматларини силжитишни такомиллаштириш
3.3 ОАТБ «Микрокредитбанк» ва банк хизматлари рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Файлы: 1 файл

диссертация23,06.doc

— 216.50 Кб (Скачать файл)

3 расм. Рақобатбардошлик  кўпбурчаги

Банк хизматлари рақобатбардошлиги таҳлилий кўрсаткич бўлиб қуйидаги уч элементни ўз ичига олади: техник, иқтисодий ва ижтимоий-ташкилиш.

Техник параметрлар- банк хизматларининг техник қурилиш тавсифини ифодалайди.бунга стандартлар, меъёрлар, қонунчилик актлари, ва қоидалар киради. Шу билан бирга техник параметрларга мижозлар учун хизматларнинг эргономик хусусияти хам киради.

Иқтисодий параметрларга-кўрсатилган  хизматлар учун сарфланган харажатлар миқдорини ўзида акс эттиради. Мижозлар банк хизматларини харид қилиш  чоғида эмас, балки уларнинг истеъмоли  жараёнида хам маблағ сарфлашади..

Ташкилий-ижтимоий параметрлар-истеъмолчиларнинг ижтимоий тузилмаси, миллий хусуиятларини ўз ичига олади.

Шундай қилиб банк хизматларинниг рақобатбардошлиги банкларнинг  ўз мавқеини сақлаю қолиш, кенгайтириш  мақсадида молия хизматлари бозоридаги беллашувидир.  Бу рақобатбардошлик нафақат банк учун балки миллий иқтисодиётнинг ўсиши учун хам асосий шартлардан биридир.

 

1.2. Молия-банк хизматлари бозорида рақобатнинг шакллари ва кўринишлари

Рақобатбардошлик иқтисодий  тизимнинг барча элементлари  каби, банк тизими учун хам хосдир. Диссертациямизда банк хизматлари рақобатбардошлиги, уни ифодаловчи кўрсаткичлар, уларнинг асосийлари хисобланган меъёрий хуқуқий хужжатлар, илмий-амалий хужжатлар, банк хизматларини силжитиш технологияси, банк хизмат кўрсатиш жараёни ва натижалари, банк мутахассислари, банк инфраструктураси, банк объект сифатида қамраб олинган.

Шунингдек, рақобатбардошликнинг иқтисодий категория сифатида ягона  тарифи мавжуд эмас: хар бир муаллиф  ушбу тушунчани иқтисодиётнинг турли сохасида қўллаш мумкин бўлган холда ифодалашга харакат қилади.

Замонавий тижорат банклари бозорнинг барча сегментларида  фаолият олиб боришади ва уларнниг хар бирида банк рақобати ўзига хос  хусусиятга эга.

Таърифига кўра банк рақобати ўзаро томонларнинг маълум бир мақсадга эришиш учун беллашуви хисобланади. Шу сабабдан банкларда рақобатни бозор субъектлари бўйича қуйидагича гурухлаш мумкин. Банк хизматлари сотувчилари рақобати ва банк хизматлари истеъмолчилари рақобати.

Банк хизматлари таклиф қилувчилар рақобати-бу банк хизматлари таклиф қилувчи субъектларнинг нарх белгилаш орқали юқори фойда олиш ёки бозорда қулай сегментга эга бўлиш мақсадида беллашувидир.

Банк хизматларини сотиб олувчилар рақобати-бозорда нархни ва сотиш хажмини  белгилаш орқали зарур хизматларни максимал даражада сотиб олиш мақсадидда мижозларнинг беллашувидир.

Ушбу рақобат турлари  бозорда бир вақтда юзага келади ва айнан бир бозор миқёсида олиб қарайдиган бўлсак бозорда мижозларнинг харид қобилияти билан ифодаланади.

Тижорат банклари молия-банк бозорида кредит маблағлари сотувчилари сифатида қатнашадилар ва улар ўртасида рақобат деярли мавжуд бўлмайди. Бунда асосий рақобат кураши кредит хизматларига талабнинг юқорилиги боис кредит хизматларини сотиб олувчилар ўртасида бўлади. Бошқа томондан банклар фақатгина сотувчи сифатида эмас, балки банк хизматларини сотиб олувчи сифатида хам иштирок этишади.(банклараро кредит). Бунда банклар омонат жалб қилиш мақсадида нафақат бир-бири билан, балки бошқа молия муассасалари билан хам рақобатлашишади.

Шу сабабли бозорлар ўз  хусусиятидан келиб чиққан холда  банкларнинг ролини ифодалаб беради. (1.3.1-жадвал).

Жадвалда кўрсатилган  омиллар рақобатбардошликни учта асосий йўналишда ифодалайди. Молия-банк рақобатбардошлиги учта асосий даражада бир биридан фарқланади. Банк хизматлари бозорида рақобатнинг хар бир даражанинг уз ёндашувлари, усуллари ва кўрсаткичлари мавджуд.

1.3.1 жадвал

Молия-банк хизматлари бзорида рақобатбардошлик даражалари

 

Даража

Объект

Рақобатбардошликни ифодаловчи омиллар

Микро-даража

Банк махсулотлари ва хизматлари турлари

Банк хизматларининг сифати ва нархи

Банкнинг ўзи

Банкнинг ишончлиликги ва барқарорлиги

Мезо-даража

Банкларнинг бирлашуви

(ассоциация, холдинг, молия саноат гурухлари)

Мавжуд молия ресурсларидан  самарали фойдаланиш даражаси ва уларни яхшилаш

Макро-даража

Миллий банк тизими(яхлит холда)

Банк тизимининг умумий холати,  унинг балансланганлиги, инвестицион мухит, кредит сиёсати ва бошқ.


 

Бизнинг диссертациямизда микродаражадаги рақобатбардошлик деганда айнан танлаб олинган банк хизмати ва махсулотининг сифат ва нарх кўрсаткичлари бўйича бошқа банк хизматларидан фарқли жихатлари олиб қаралди. Рақобатбардошлик-бу танлаб олинган молия ресурслари бозорида банк хизматининг бошқа ўхшаш банк хизматларига нисбатан истеъмолни қондириш даражасини ифодаловчи хусусиятидир.

Микродаражада банк хизматларининг рақобатбардошлиги қуйидаги уч йўналишда олиб қаралади:

Функционал – турли хил банк махсулотлари ва хизматлари айнан бир талабни қондиради;

Манзарали- банк махсулоти ёки хизмати аниқ истеъмол хусусияти билан талабни қондиради;

Банклараро- хизматларнинг жозибадорлиги билан кўп сонли истеъмолчиларни жалб этиш жихати.

Шундай қарашлар хам  мавжудки, банк рақобатбардошлиги–уч омил: бренда, мулкдор ва ходим хисобланади. Бренд банк учун қулланилганда энг аввало имидж, ишбилармонлик даражаси, банкнинг транспарентлиги (тиниқлиги, ахборотларнинг очиқ ойдинлиги, жумладан мулкдорлар тўғрисидаги). Минтақа даражасида банк хизматларининг рақобатбардошлиги маъмурий ресурсларга боғлиқ бўлади: яъни хукумат тузилмаларининг банкларга алоқадорлиги уларда кўп сонли мижозларнинг тўпланишига олиб келади.

Под мезоконкурентоспособностью в банковской системе в диссертации  предложено понимать эффективность  работы банковских групп, оцениваемую помимо традиционных критериев по показателям, характерным для данных групп и описывающим степень их надежности и динамичности при различных вариантах развития экономики России и  мировой финансовой системы.  При этом банковская группа может включать и банки с низкой микроконкурентоспособностью,  используя при этом их имеющиеся конкурентные преимущества по отдельным направлениям.

Решение проблем  макроконкурентоспособности отличается особой сложностью, обусловленной масштабностью и многосторонностью национальной банковской системы. Под макроконкурентоспособностью в диссертации понимается  эффективность национальной банковской системы России20.

Рақобат мухити жуда кенг ва мухит турли омилларни ўз ичига  олади. Яхлит холда банк хизматлари рақобатбардошлиги уч даражада амалга ошади.

Биринчи ёки  асосий даража -  тижорат банклари ўртасидаги рақобат кураши бўлиб, банк тизимининг қуйи бўғини учун хос ва асосан мижозларга хизматлар кўрсатиш жараёнида рақобатлашадилар. Бунда марказий банк хизматлари кўрсатсада, рақобат курашида иштирок этмайди.

 

БОЗОР СЕКТОРИ

БАНКЛАРНИНГ РОЛИ

Ишлаб чиқариш ва хизматлар бозори

Корхона ва ахолига банк хизматлари таклиф қилиш (хисоб-касса, молиявий ресурсларни бошқариш), молиявий воситачи (кредитлаш), ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш(лизинг хизматларини ташкил қилиш)

Истеъмол товарлари ва хизматлари бозори

Молиявий воситачи (истеъмол мақсадида кредитлар ажратиш),

Мехнат бозори

Мехнат ресурсларини сотиб олиш

Ахборот интеллектуал махсулотлар  бозори

Банк хизматларини сотиш, (молиявий маслахатлар хизмати), ишлаб чиқариш воситаларини сотишЭХМ учун дастурий таъминотлар)

Кўчмас мулк бозори

Молиявий воситачилик(ипотека кредити), харидор(идора учун биноларни сотиб олиш)/сотувчи(қайтарилмаслик асосида қўйилган ипотека кредити гаровларини сотиш)

Молия бозори

-ссуда капитали бозори

-қимматбахо қоғозлар бозори

-валюта ва қимматбахо металлар бозори

Молия хизматлари сотиб олиш ва сотиш


  1.3.2- замонавий банкларнинг турли бозорлардаги роли.

Иккинчи даража- банклар ва  хақиқатда банк хисобланмайдиган, лекин асосий фаолият тури молия хизматлари кўрсатиш бўлган молия муассасалари ўртасидаги рақобатдир. Бу хизматлар лизинг, факторинг, ломбард, суғурта кабилардир. Буларнинг энг асосий кўринишларидан бири фонд бозорлари бўлиб, бунда рақобат инвестицион хизматлар учун олиб борилади.

Учинчи даража-  бу банкларнинг номолия ташкилотлари бўлган тижорат уйлари, саноат корхоналари, почта нотариал идоралар ва юридик компаниялар билан рақобатлашишидир.

Тармоққа тегишлилигига  кўра рақобат тармоқлараро ва тармоқ ичидаги рақобатга бўлинади.

Тармоқ ичидаги  рақобат–  кбир тармоққа тегишли бўлган бозор субъектларининг айнан бир ўхшаш хизматлар таклиф этиши ва айнан бир эхтиёжни қондиришга каратилиши, лекин ушбу хизматларнинг нархи, ассортименти, сифати билан фарқланишидир.

Предметли рақобат- хизматларнниг фақатгина сифати билан фарқланадиган хизматлар бўлиб, оммавий ассортиментдаги хизматларни кўрсатишни амалга оширади

Манзарали рақобат-бир турдаги хизматларни таклиф этувчи. Лекин ушбу хизматлар бир биридан мавжуд параметрлари билан фарқланадиган рақобатдир. Мисол учун турли муддатга қўйилган ахоли омонотлари.

Тармоқлараро  рақобат—турли банк тармоқлари ўртасидаги рақобат бўлиб, капитал қуйилиши ва функционал рақобат кўринишда фарқланади.

Қўллайдиган усулларига кўра рақобати нарх бўйича ва нархсиз рақобат фарқланади.

Нарх бўйича рақобат- банк-молия хизматларининг қиймати ва унинг нархига аниқ истеъмол қийматининг йўқлиги билан бахоланади. Мисол учун мижозлари доимий характерга эга бўлишса банк томонидан турли юқори ставкалар, хизматлар нархининг пасайтирилиши каби тарифлар мавжудки, бу нарх бўйича рақобатнинг ноаниқ ифодаланишини кўрсатиб беради.

Бироқ, банк-молия хизматларининг нарх бўйича рақобати аниқ чегараланган. Бундан ташқари банк ишида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлариа мавжуд бўлмаган эндоген ва экзоген кучлар мавжудки, улар нарх бўйича рақобатнинг имкониятларини чегаралайди (хисоб сиёсати, қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши, банк фойда олиши мумкин бўлмаган фоиз чегараси ва бошқалар.). шунинг учун кўпгина ғарб мамлакатларида банклар биринчи навбатда эътиборни хизматларнинг сифатига эътибор қаратишади ва юқори тарифларни сақлаган  холда нарх бўйича рақобатлашишга харакат қилишмайди.

Мамлакатимизда банклар  ўзаро рақобат жараёнида асосий эътиборни нарх омилларига кўпроқ қаратишмоқда, жумладан хисоб сиёсатида ва бу холат бизнинг фикримизча мукаммаллашмаган собиқ иттифоқ банк тизимининг асоратидир.

Нархсиз рақобат-биринчи навбатда банк-молия хизматларининг сифатини ошириш билан боғлиқ. Сифатнинг мухим ахамияти молия-банк хизматларини таклиф этувчи муассасаларнинг рентабеллигини таъминлайди:  сифатнинг ошиши мижозлар оқимини кучайтиради ва хизматларнинг катта хажмда реализация бўлишини таъминлайди, юқори малакали ва хамжихат хизмат кўрсатиш банкларнинг кўп сонли мижозларга эга бўлиш мезони хисобланади.

Шуни хам таъкилаш лозимки, хизматлар сифатини белгиловчи асосий мезонлар ишлаб чиқариш сохасида етарли даражада кенг ёритилган. Банк хизматлари сифатини белгиловчи мезонлар замонавий банк амалиёти ва назариясида хануз тўлалигича ифодаланган эмас, ривожланган ғарб мамлакатларида ушбу мезонлар умумий холда тан олинган ва ягона фикрга кела олган эмас. Шунга қарамасдан банк хизматлари сифатини тадқиқ қилишда методологик ёндашган холда бу муаммонинг икки жихатини ажратиб кўрсатиш лозимдир. Булар: банк нуқтаи назаридан  ва мижоз нуқтаи назаридан қараш.

Банкнинг ўзи  учун сифат кўрсаткичи: ички иш жараёнларининг тезлиги, хатоларни тузатишга кам  харажатлар сарфланиши, мехнат жараёнларининг самарадорлиги, мехнатнинг унумдорлиги, ходимларнинг мотивация даражаси, кредит риски даражасива банк хизматларини яратишга сарфланган харажатлар миқдори хисобланади.

Мижоз нуқтаи-назаридан  банк хизматларининг рақобатбардошлиги: хизмат кўрсатиш тезлиги,амалга оширилаётган операцияларнинг амалга оширилиш даражаси, хатоликлар ва ноаниклар мавжудлиги, банкнинг хизмат кўрсатиш давомийлиги, маслахат бериш сифати хизматлар ассортименти, банкнинг жойлашуви, филиаллар тармоғининг ривожланганлиги ва бошқалар. 

Бозорнинг монополлашувига  кўра банк рақобатининг  мукаммал ва номукаммал рақобати фарқланади..

Мукаммал рақобат – бу хеч кандай чекланмаган рақобат бўлиб, бозорда бир турдаги хизматларни таклиф этувчи кўп сонли майда бозор субъектлари фаолият олиб борган тақдирда  мавжуд бўлади ва нарх бўйича рақобатни амалга оширишади.

Номукаммал  рақобат–  бу бозорда бир ёки бир нечта субъектларнинг хукмронлик қилиши орқали юзага келадиган рақобатдир. Номукаммал рақобатни уч турга бўлишимиз мумкин:соф монополия, олигополия, монопол рақобат.

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, бугунги кунда мамлакатимиздаги банк хизматлари бозори хориж мамлакатлари каби дифференцацияланган олигополия моделига ёндашади. Шу тарзда молия-банк хизматлари бозорида бозор субъектлари ўзларининг рақобатустунлигини таъминлаш мақсадида рақобат курашининг турли шаклларини қўллашади.

 

Информация о работе Банк хизматлари раыобатбардошлиги