Банк хизматлари раыобатбардошлиги

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2013 в 07:42, дипломная работа

Описание работы

Диссертациянинг асосий мақсадидан келиб чиққан холда унинг вазифалари қўйидагилардан иборат:
-банк сохасида рақобат тушунчаси, хизматлари рақобатбардошлиги тушунчаларини кенгроқ ёритиш ва уларнинг хусусиятларини очиб бериш;
- бозор иқтисодиёти шароитида банк хизматлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг аҳамиятини белгилаш;
- банк ва банк хизматлари рақобатбардошлиги зарурлигининг назарий жихатларини очиб бериш;
- ОАТБ “Микрокредитбанк” нинг умумий тавсифи ва унинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;
- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах вилояти банк хизматлари бозоридаги рақобат холатини таҳлил қилиш;
- ОАТБ “Микрокредитбанк” Жиззах худуди банк сохасидаги рақобат холатининг SWOT-таҳлилини ўтказиш;

Содержание работы

Кириш
1. БОБ. ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ БОСҚИЧИДА БАНК РАҚОБАТИ ВА БАНК ХИЗМАТЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИНГ МАЗМУНИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
1.1. Банк рақобати ва банк хизматлари рақобатбардошлиги: моҳияти тушунчаси, турлари, шакллари ва уларнинг хусусиятлари……………………..
1.2. Молия-банк хизматлари бозорида рақобатнинг шакллари ва кўринишлари……………………………………………………………………….
1.3. иқтисодиёт ривожланишининг хозирги босқичида банк ва банк хизматларирақобатбардошлигини оширишнинг объектив зарурлиги …………
2.БОБ. ОАТБ “МИКРОКРЕДИТБАНК”ДА РАҚОБАТБАРДОШЛИК ДАРАЖАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ
2.1 ОАТБ «Микрокредитбанк» нинг умумий тавсифи ва унинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
2.2. Банк рақобати ва банк хизматлари рақобатбардошлигини бахолаш
2.3. ОАТБ «Микрокредитбанк» хизматларининг рақобатбардошлиги ва маркетинг имкониятларини бахолаш
3.БОБ. ОАТБ «МИКРОКРЕДИТБАНК» ХИЗМАТЛАРИНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1 ОАТБ «Микрокредитбанк»да банк хизматларининг рақобат позициясини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари
3.2 ОАТБ «Микрокредитбанк»да банк хизматларини силжитишни такомиллаштириш
3.3 ОАТБ «Микрокредитбанк» ва банк хизматлари рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Файлы: 1 файл

диссертация23,06.doc

— 216.50 Кб (Скачать файл)

2-расм. Банк рақобатининг  шакллари ва даражаси21.

 

Молия-банк хизматли бозорида рақобатнинг шаклларига тавсиф берар эканмиз, бунда уларнинг товар бозоридаги рақобатга нисбатан қуйидаги асосий фарқли жихатларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин:

- молия-банк хизматлари  бозорида рақобатчи сифатидан  фақатгина тижорат банклари эмас, балки, молия-банк хизматлари  кўрсатувчи муассасалари хам  иштирок этишлари мумкин;

- рақобат мухити кўп  сонли бозор муносабатларини  ўз ичига олган холда, баъзи  банклар харидор сифатида ва бир вақтининг ўзида мижоз сифатида иштирок этади;

- молия-банк хизматлари бир-бирини тўлдириши ва ўрнини босиши мумкин, лекин уларга ташқи рақобатчи хизматлар мавжуд эмас;

- нарх бўйича рақобатнинг чегараланганлиги банк хизматлари таклиф қилувчи молия муассасалари учун кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини узлуксиз равишда ошириб боришни тақозо этади;

- банк хизматларининг сифатини таҳлил этиш, нархсиз рақобатнниг асосий мезони бўлган мижозларнинг хохиш-истаги асосий ўринни эгаллайди;

- молия-банк хизматлари бозори дифференциацияланган олигопогия хисобланади.

 

1.3. Иқтисодиёт ривожланишининг хозирги босқичида банк ва банк хизматлари рақобатбардошлигини оширишнинг объектив зарурлиги

 

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш муаммоларининг долзароблиги мамлакатнинг маълум иқтисоий босқични эгаллаганлиги билан боғлиқ. Мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг бир неча босқичини босиб ўтди ва ривожланишнинг модернизация ёки сифат босқичига ўтишга қараб интилмоқда. 1990-йилларда ташкил этиш, бозор муносабатларини қуриш жараёни кечди. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда иқтисодий ислохотларнинг мухим босқичлари амалга оширилди. Бугунги кундаги замонавий  босқич мамлакатимизда саноат-инновацион жараёнларни ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакат иқтисодиётини мукаммаллаштириш ва самарадорлигин ошириш мақсадида юртбошимиз И.А. Каримов томонидан иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, ЯИМ таркибида сохалар улушини ошириш, юқори қийматли махсулотларни ишлаб чиқариш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш масалалари киритилди. Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш - Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир. ... Бизнинг кейинги йилларда экспорт соҳасида қўлга киритган ютуқларимиз, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимизнинг натижасидир.22

Жахон Иқтисодий Форуми( (The Global Competitiveness Report 2010-2011),  маълумотларига кўра, МДҲ мамлакатлари (Белоруссия ва Туркманистондан ташқари) глобал рақобатбардошлик индексига кўра ўртача 84 ўринда туради ва дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан анча пастдир.(дунё бўёича 131 мамлакат бўйича ўртача кўрсаткич 66 га тенг). Мамлакатимиз умумий кўрсаткич бўйича 62 ўринни эгалласада,  жон бошига ЯИМ бўйича 139 уринни, инсон ресурслари потенциали бўйича 119 ўринни, макроиқтисодий барқарорлик бўйича 103 ўринни, молия бозорининг ривожланиши бўйича 115 ўринни, технологик даражаси бўйича 84 ўринни, корхоналарнинг рақобатбардошлиги бўйича 59 ўринни эгаллайди23

Бугунги кунда дунёнинг ривожланиш даражаси жуда юқори ва Ўзбекистоннинг бунга етишиб олиши учун жуда катта машақат талаб қилинади. Тараққий этган индустрия ва янги инновацион дастурларни ўзлаштириш биздан кўп мехнат ва вақтни талаб этади. Мамлакатимизни дунёнинг энг рақобатбардош 50 давлати қаторига қўшиш биринчи навбатда рақобатбардошликни оширишнинг инновацион механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этади.

Жахон иқтисодиётининг кучли тараққий этиши техник-технологик факторлар билан характерланади. Бу факторлар кўпгина мамлакатлар учун иқтисодий ўсишнинг асосий моддий манбаи бўлиб қолмоқда. Жумладан банк сохасида хам янги технологияларнинг жорий этилиши ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишида, қўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига, шу билан бирга банкларнинг рақобатбардошлигининг гарови бўлиб қолмоқда.

Бироқ бозор муносабатларига ўтиш мамлакатимиз банк тизимида банк хизматлари ва махсулотларининг нечоғлик тор ассортиментга эга эканлигини, уларда қўлланилаётган технологияларнинг самардорлигининг пастлигини кўрсатиб берди ва шу билан биргаликда банк махсулотлари ва хизматларининг сифат ва хавфсизлик жихатларида бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Шунинг уун мамлакатимиз банк тизими учун янги технологик жараёнларни киритиш ва банк хизматлари ассортиментини кенгайтириш ва уларнга инновацияларни жорий этиш банк хизматлари сервиси сифатини ошириш билан чамбарчас боғлиқдир24.

Қуйидаги расмда банк муасассаси рақобатбардошлигининг  асосий омиллари келтирилган.

 


1-расм – Банкнинг рақобатбардошлигини ифодаловчи асосий омиллар.

1-расмда кўрсатилганидек, рақобатбардошлик омиллари асосан 4 та бўлиб банк муасассасининг ажралмас бўғини хисобланади. Банк хизматларининг рақобатбардошлиги банкнинг жорий рақобатбардошлигидир. Рақобат курашида иштирок банк менежменти, маркетинг ва банк хизматларини реализация қилишни мохирона амалга оширишга боғлиқдир.

Банк хизматларининг рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг амал қилишини мувофиқлаштириш ва бозор мухитида мустахкам ўрин эгаллаш-замонавий иқтисодиётнинг фундаментал муаммоларидан бири. Унинг ечими банк даромадига, кўрсатилаётган хизматларнинг сифатига бозор муносабатларига мувофиқлашиши ва иқтисодий ўсишга боғлиқ.. рақобат бир томондан бозор иқтисодиётини тартибга солишнинг ва корхоналарнинг молиявий нуқтаи назардан бозор муносабатларига мослашашувива танланишининг самарали механизмларидан бири сифатида қаралади, бошқа томондан эса бир турдаги махсулот ва хизматлар ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг юқори даромад олиш мақсадида бозорни эгаллашга қаратилган иқтисодий курашидир25.

Товар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги мамлакатларнинг асосий иқтисодий хавфсизлиги бўлиб қолмоқда. Яқин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, молиялаштириш, малакали техник кадрлар ва инвестицияларнинг етишмаслиги, такрор ишлаб чиқариш жараёнига ўз таъсирини ўтказиб келган эди. Бугунги кунда мамлакатимиз арзон ва малакали ишчи кучи, улкан табиий бойликлари билан рақобатбардошлигини ошириш учун улкан имкониятларга эга.

Иқтисодиётни модернизация қилиш, молиявий инқирознинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларда миллий иқтисодиётларда асосий эътибор банк ва банк хизматларининг рақобатбардошлигига қаратилиши шубхасиз. Бу муаммо энг биринчи навбатда давлат сиёсати даражасига кутарилади. Жаҳон иқтисодий инқирози кучайиб бораётган ҳозирги шароитда банк-молия тизими фаолиятини мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш алоҳида муҳим аҳамият касб этади. ... Банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда ва бу ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бироқ, бу борадаги ишларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш керак. Нега деганда, айнан банклар, таъбир жоиз бўлса, бутун иқтисодиётимизни озиқлантириб турадиган қон томирлари ҳисобланади, мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан уларнинг самарали фаолиятига боғлиқ26.

Банкларнинг рақобатбардошлигини  таъминлаш нафақат махаллий ахамиятга  эга бўлмасдан глобал муаммодир. Хозирги кунда рақобатбардошликнинг умум тан олинган тарифи мажуд  эмас. Банклар учун рақобатбардошлик жахон бозорида глобал стратегияга  эга бўлгандагина рақобатлаша олиш маъносини англатади. Кўпгина тадқиқотчилар учун рақобатбардошлик -бу мамлакатнинг ижобий ташқи савдо баланси сифатида тушунилади. Баъзи иқтисодчилар учун рақобатбардошлик махсулот бирлигига сарфланган энг кам ишлаб чиқариш харажатларининг айрибошлаш қиймати сифатида тушунилади. Рақобатбардошлик концепцияси қандай изохланишига қарамайлик, мамлакат ичида рақобатбардошлик-бу банк хизматларининг махсулдорлигидир27. Бозор муносабатлари шароитида банкларнинг барқарорлиги ва хаётий цикли  уларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди. Ушбу мезонларни таҳлили, бахоланиши ва прогноз қилинишига янада зарурият туғилади. Чунки рақобат  курашида албатта ўз рақобат позициясини таҳлил қила олган корхонагина ютиб чиқади.

Бозор иқтисодиёти шароитида  фақатгина бошқариш жараёнида янги самарали механизмларни қўллай оладиган ва тез мослаша оладиган рақобатбардош банкларгина фаолият юрита олади.  Асосий вазифа унинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни бошқаришга қаратилади.

Банкларда рақобатбардошликни таҳлил қилишга асосланган хўжалик фаолиятини режалаштириш ва бошқаришни ташкил қилиш уларнингнафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда хам мослашувчанлигини,  барқарорлигини, эгилувчанлигини таъминлайди.

 Банкларнинг иқтисодий эркинлиги бозор иқтисодиёти шароитида юқори риск, рақобатчилар хулқи, ноиқтисодий омилларнинг бошқарув қарорларининг самарадорлигига таъсир кўрсатиши, бозор конъюктурасинниг ўзгарувчанлиги билан характерланади.

Бундай шароитда бошқарув қарорларини қаобул қилишдан аввал банкнинг ички ва ташки мухитини чуқур таҳлил қилишларини талаб этади. Рақобат бозорида банкларнинг фаолияти-ишлаб чиқарувчи ва харидор тизимини вужудга келтиради ва бунда улар фаол рақобатчилар мавжудлигин эътиборга олган холда ўзлари хохлаган хизматларни эмас, мижозлар хохлаган хизматларни таклиф қила олишлари керак. Рақобатнинг ривожланишини эътиборга олиб банкларда бозор конъюнктураси, бозор талаби ва хусусияти узлуксиз равишда таҳлил қилиниши лозим. Банк хизматлари устидан қабул қилинаётган қарорлар бозор омилларини тўлиқ эътиборга олинган холда ва тўлиқ таҳлил қилингач қабул қилинмоғи лозим. Бозорни бундай таҳлил қилиниши: хизматлар ассортиментини шакллантириш; янги хизмат турларини жорий этиш; банк хусусиятининг ўзгариши; фойдали молиявий қўйилмаларнинг киритилиши каби ютуқларга олиб келади.

Ўзбекистон банклари олдида турган асосий вазифалардан бири замонавий бозор иқтисодиёти  шароитида рақобатбардошликни бошқаришнинг усулларини такомиллаштириш ва асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб олишга қаратилган. Хорижий банклар тажриабси шуни кўрсатадики, рақобатбардошликни бошқариш имконияти фақатгина ташқи мухит омиллари билангина эмас, балки ички мухит омилларида хам мавжуд. Бозор муносабатлари шароитида банкларнинг бозордаги мувоффақиятини таъминлашга қаратилган асосий усулларидан бири рақобатбардошликни оширишдир. Шуни хам таъкидлаш жоизки, глобаллашув шароитида банк ва банк хизматларининг рақобатбардошлигини таъминлашнинг ташкилий иқтисодий тадбирларини ишлаб чиқиш банкларнинг мувофаққият гаровидир.

Банклар томонидан рақобатбардош  хизматларни таклиф қилиш банкларнинг  ташкилий тузилмасининг янгиланиши, янги кадрлар сиёсатини шакллантирилиши  билан боғлиқ.

Банкларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш банк менежерлари ва маркетологларининг самарали мехнатига хам боғлиқ. Бу: тадқиқот ва лойиҳалашда ноу-хауларни жорий этиш; маркетинг имкониятларидан кенг фойдалана олиш; хизматлар сифати ва сервис сифати; барча банк бўғинларининг ташаббускорлигида ўз аксини топади.

1 Зражевский В.В. Теоретические и методологические основы конкурентоспособности банковской системы Российской Федерации. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. –Санкт Петербург- 2008.

2 Кудашева Ю.С. Совершенствование методики оценки конкурентоспособности коммерческого банка Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. –Ставраполь- 2007.

3 Викулов В.С. Маркетинг банковских продуктов на основе сегментационных моделей // Маркетинг в России и за рубежом. – 2005. - № 1. – с. 131-137. // http://www.dis.ru/market/arhiv/2005/1/3.html

4 Фатхутдинов, Р.А. Конкурентоспособность: экономика, стратегия, управление / Р.А. Фатхутдинов. – М.: ИНФРА-М, 2005

5 Васин М. Банки работают на имидж. Оценка имиджевых искажений при анализе кредитоспособности банка. - Опубликовано в номере: "Управление  компанией" № 2 / 2004 // http://www.marketing.spb.ru/lib-comm/pr/banks_image.htm

6 Ф.И. Мирзаев. “Ўзбекистонда банклараро рақобатни шакллантиришнинг концептуал асослари” Иқтисод фанлари доктори илмий даражаси олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Тошкент 2010 й

7 Аликориев О.Ф «Тижорат банкларида молиявий хизмат турларини ривожлантириш йуналишлари” иқт. фан. номз дис. автореф. - Тошкент, 2011 й. - 28 б

8 Е. М. Жих, А. П. Панкрухин, В. А. Соловьев. Маркетинг: как завоевать рынок? - Л.: Лениздат,1991.-47-б

9 Қаршиев Р.Иқтисодий  таълимотлар  тарихи  (маърузалар  матни). СамКИ,Самарқанд 2001. 104 б

10  Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда». Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги   маърузаси, Т.: Ўзбекистон, 1999, 34 бет

11 Ш.Шодмонов, Т. Жўраев Иқтисодиёт назарияси Тошкент: 2000 й, 146 б

12 http://marketing.spb.ru/read/m19/index.htm. Информационное обеспечение управления конкурентоспособностью / Под. ред. С.Г. Светунькова. – Энциклопедия маркетинга

13 http://marketing.spb.ru/read/m19/index.htm. Информационное обеспечение управления конкурентоспособностью / Под. ред. С.Г. Светунькова. – Энциклопедия маркетинга

14 Юданов А.Ю. Конкуренция: теория и практика: Учеб. – практ. пособие. 3-е изд., испр. и доп. – М.: Казаков: Гном и Д,  2001. – 29-30 с

15 http://www.dis.ru/market/arhiv/1995/12/3.html. Завьялов П.С. Конкурентоспособность и маркетинг. Российский экономический журнал. – 1995. - № 12. – с. 50-55

16 Завьялов П.С.,Демидов В.Е. Формула успеха: маркетинг.-М.: "Международные отношения",1991. – с. 250.

17 Н.А. Колесников, Н.И. Гудыменко,. Маркетинг для начинающих свое дело. – Невинномысск: ЗАО «Невинномысская городская типография», 1998.

18 Маркетинг: Учебник для вузов / Н.Д. Эриашвили, К.Ховард, Ю.А. Цыпкин и др.; Под ред. Н.Д. Эриашвили. – 3-е изд., перераб. и доп. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2003.

Информация о работе Банк хизматлари раыобатбардошлиги