Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Декабря 2012 в 13:47, реферат

Описание работы

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларидан эътиборан, молия, банк, солиқ тизимдаги бошланган ислоҳотлар давом этиб келмоқда. Бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсати борасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида бюджет даромадларининг ва харажатларининг мувофилигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини ҳал этиш тақозо этилаётган муҳим масаладир. Зеро, иқтисодиётнинг эркинлашуви ва ислоҳотларнинг чуқурлашуви жараёнида бюджетсолиқ тизимини ҳам мунтазамтакомиллаштириб боришни тақозо этди.

Содержание работы

Кириш

Давлат бюджети харажатларининг мазмуни.

Давлат бюджети харажатларининг таснифи.

3. Ғазначиликда давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш.

Хулоса ва таклифлар.

Адабиётлар рўйхати

Файлы: 1 файл

11.doc

— 190.50 Кб (Скачать файл)

б) агар молия органи ва товар (иш, хизмат) етказиб берувчи  турли банк филиаллари томонидан  хизмат кўрсатилса - уч нусхада. Тўлов  топшириқномасининг биринчи нусхаси бўлим бошлиғи ва бўлимнинг бухгалтерия ҳисобини юритувчи масъул шахси томонидан имзоланади, молия органи муҳри билан тасдиқланади ва банк филиали учун Ғазна ҳисобварағларидан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси банк филиалининг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси билан Ғазна ҳисобварағларидан кўчирмага илова қилинади ва Бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномасининг бюджет маблағлари олувчи тегишли жавобгар шахслари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган учинчи нусхаси Бўлим учун бюджет маблағлари олувчи шахсий хисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади.

Бюджетдан маблағ олувчилар  томонидан тақдим этилган ҳужжатлар  ушбу Вақтинчалик қоидалар талабларига  мувофиқ келса, Бўлим ваколатли  ходими тўлов топшириқношмасининг  тўртинчи ёки учинчи нусхаси орқа томонига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, қабул  қилинган санаси ва имзосини қўяди. Тўлов топшириқномасининг биринчи нусхасини расмийлаштирилиши, бўлим бошлиғи ва масъул шахси имзолари ва молия органи муҳри билан тасдиқлаш текширув тугатилгандан кейин амалга оширилади. Бўлимга Ғазна ҳисобварағларидан ҳаражатларни амалга ошириш учун Бўлимда мавжуд бўлган имзо ва муҳр намуналари билан банкга бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлардаги имзо ва муҳрни солиштириш юклатилади.

Тўлов топшириқномалари бўйича Ғазна ҳисобварағларидан  харажатларни амалга ошириш учун банкга биринчи ва иккинчи (шунингдек учинчи нусхалари, агар молия органи ва товар (иш, хизмат) етказиб берувчи бир банк филиали томонидан хизмат кўрсатилса) нусхалари тақдим этилади.

Хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўловлар ўтказилгандан  кейин:

банкга уч нусха тўлов  топшириқномаси тақдим қилинган тақдирда – биринчи нусха банкда қолади, иккинчи нусха товар (иш, хизмат) етказиб берувчининг ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади, банк масъул ходими имзоси ва штампи қўйилган учинчи нусхаси ва Ғазна ҳисобварағларидан кўчирма Бўлимга берилади;

банкга икки нусха  тўлов топшириқномаси тақдим қилинган пайтда - биринчи нусха банкда қолади, иккинчи нусхаси банк маъсул ходимининг имзоси ва штампи билан Ғазна ҳисобварағларидан  кўчирмага илова қилиб, Бўлимга тақдим қилинади.

 Бўлимнинг маъсул  ходими бюджетдан маблағ олувчиларнинг  шахсий  ҳисобварақаларида тегишли  белгиларни қилгандан сўнг, тўлов  топшириқномасининг иккинчи (учинчи) нусхаси банкнинг тўлов амалга  оширилганлиги тўғрисидаги белгилари  билан бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий  ҳисобварақаларидан  кўчирмага илова қилинади.

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг  харажатлари тўловиниамалга ошириш тартиби қуйидаги чизмада кўрсатилган (ЧИЗМА - 4):

Чизма-4. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажат тўловларини амалга ошириш механизми.

Бўлим нақд пул олиш учун чек дафтарчаларини хизмат кўрсатувчи банкдан  олади.

Ғазна ҳисобварағларидан  нақд пул олиш учун чек -  бу  молия  органининг маълум миқдордаги нақд пулни  бериш борасидаги ёзма топшириғидир. Чеклар сиёҳли ёки шарикли ручка билан қўлда тўлдирилади. Чекда доғлар, ўчиришлар, тузатишлар бўлиши маън этилади. Факсемиле ишлатишига йўл қўйилмайди. Чеклар ўн кун муддатда ҳақиқийдир. Бунда чек ёзилган кун ҳисобга олинмайди. Чекнинг рақами ва серияси имзо намуналари карточкасида қайд этилган чек дафтарчасининг рақами ва сериясига мос келиши керак. Пул чеклари Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига асосан расмийлаштирилади.

Ғазна ҳисобварағларидан  маблағ бериш учун чеклар Булим бошлиғи  ва бухгалтерия ҳисобини юритиш борасидаги маъсул шахснинг имзоси ва Бўлим муҳри билан тасдиқланади. Бюджетдан маблағ олувчиларга бериладиган чеклар фақат олувчининг номи кўрсатилган чек бўлиши мумкин. Олувчининг номи кўрсатилган чек бўйича нақд пул, чекда кўрсатилган шахсгагина берилиши мумкин. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бош ҳисобчиси номи кўрсатилган чек бўйича нақд пул олиниши мумкин эмас. Молия органи чекнинг орқа тарафида пул чекларининг тўлов мақсадини кўрсатишлари шарт.  Чекнинг орқа тарафида кўрсатилган тўлов мақсади чек берувчининг имзолари билан тасдиқланади.

Бюджетдан маблағ олувчилар  иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафарлари ҳхражатларига  нақд пул олиш учун Бўлимга бюджетдан  маблағ олувчининг раҳбари ва бош  ҳисобчисининг имзоси ва молия органи бюджет бўлимининг белгиси билан сўровнома тақдим этади.

Сўровномага асосан Бўлим  иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафарлари харажатларига  нақд пул олиш учун чек ёзади. Бўлим  чекдаги назорат Маркасини қирқиб,  бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахсига беради. Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек хизмат сафарлари харажатларига нақд пул олиш учун тушган сўровномаларга асосан Бўлим ҳар куни ёзилган чекларга асосан чеклар реестрини электрон тарзда ва қоғозда (касса харажати журнали) уч нусхада, улардан иккитасини эса банкга чеклар билан биргаликда тақдим этади. Бюджетдан маблағ олувчилар Бўлимга нақд пул олишга ишончномани 2 нусхада тақдим этадилар, унинг бир нусхасини Бўлим ўз муҳрини қўйиб банк филиалига тақдим этади.

Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси нақд пулни банкдан  чекнинг назорат маркаси орқали олади. Нақд пулни банк филиалининг  ғазначиси бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахсининг паспорт маълумотларини чекда кўрсатилган маълумотлар  билан таққослагандан кейингина беради.

Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси, агарда ишончномада  кўрсатиб ўтилган бўлса, бюджетдан  маблағ олувчининг бир қанча шахсий ҳисобварақлари бўйича нақд пул олиши  мумкин. Нақд пул Ғазначилик ҳисобварағидан банк томонидан берилади.

Нақд пул маблағлари берилганидан кейин  реестрнинг иккинчи  нусхаси банк кўчирмаси билан  Бўлимга қайтарилади. Бўлим банк кўчирмаси ва реестрга асосан тегишли  шахсий хисобварақга белги қўяди  ва бюджетдан маблағ олувчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма беради, ҳамда бюджетдан маблағ олувчига бухгалтерияда бухгалтерия ҳисобини юритиш учун чек милкининг нусхасини тақдим қилади.

Чекнинг назорат маркаси  бюджетдан маблағ олувчининг ишончли  шахси томонидан йўқотилса, бюджетдан  маблағ олувчилар марка йўқолгани аниқлаган куннинг ўзида бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчининг имзоси билан тегишли молия органига билдиришнома юборади. Бўлим шу куни билдиришномага асосан йўқолган марканинг чекини қайтариб бериш ҳақида хат билан банкга мурожаат қилади. Чеклар реестри, қайтариб олинган чекнинг суммаси чегириб ташланган ҳолда, тўлаб берилиши лозим.

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг  харажатлари тўловини амалга оширишнинг ушбу тизими фақат Республикамизнинг  айрим вилоятларида ҳудудий ғазна ҳисоб рақами жорий қилинган ҳудудларда (Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Тошкент) ишламоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хулоса ва таклифлар

 

Юқоридагилардан келиб  чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки Ўзбекистонда Давлат бюджетининг ғазна  ижросига ўтилиши натижасида қуйидагиларга эришилади

  • Давлат бюджети маблагларидан самарали фойдаланилади.
  • Бюджет маблагларидан максадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирилади.
  • Давлат бюджети ижроси тугрисидаги хисоботни тайёрлаш муддатини кискартирилади ва сифати янада яхшиланади.

Давлат бюджетининг ғазна ижро барча ривожланган мамлакатларда бюджет ижро этилишида қўлланилади. Давлат бюджетининг ғазна ижросига босқича-босқич ўтказиш йўли мақбул деб топилгани энг .

Республикамизда ғазначилик тизимини янада ривожлантириш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак деб ўйлайман:

    • Бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчиларига бюджет интизомига риоя этмаганларида уларга нисбатан чора кўриш тизимини яратиш, уларни ўқитиш;
    • Ғазначилик органларининг самарали фаолият олиб боришлари учун моддий техник базасини мустаҳкамлаш, бинолар, компютер техникалари билан таъминлаш;
    • Ғазначилик ходимларини барчасини ўқув марказида ўқитилишини таъминлаш, малакасини ошириш;
    • Дастурий таъминотни такомиллаштириш ишлари олиб бориш.
    • Бюджет ташкилотларининг бюджет ижросида масъулиятларини ошириш;

Жойларда муаммоларнинг  келиб чиқиши ва тушунмовчиликларнинг асосий сабаби бу бюджет жараёни иштирокчиларининг, янги чиқаётган қонунлар, йўриқномлар ва тартиблар тўғрисида маълумотга эга бўлмаганликлари, тушунтириш ишлари олиб борилмаганликдан деб ўйлайман. Шунинг учун ҳар бир чиқаётган қонунлар, йўриқномлар ва тартиблар бюджет жараёнинг ҳар бир иштирокчисига етиб боришини таъминлаш ва уларни хабардор қилиш тизимни тўлиқ шакллантириш учун муаммоларнинг келиб чиқишини олдини олади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

АДАБИЁТЛАР  РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003.

2. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни.

3. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги  «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. –Т .: Ўзбекистон, 2000.

4. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2007 йил                28 февралдаги ПҚ-594-сонли «Давлат  бюджетининг ғазна ижроси тизимини  янада ривожлантириш чора-тадбирлари  тўғрисида»  қарори. 

5. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил               3 сентябрдаги  414-сонли «Бюджет  муассасаларини маблағ билан  таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги  Қарори ва унга илова қилинган  «Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартиби».

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. 

7. Давлат молияси тизими. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. 1,2,3-жилдлар. –Т.: Ўзбекистон, 2002.

8. Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинча Низом (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил   5 майдаги 63-сонли буйруғи билан тасдиқланган).

9. Ўзбекистон Республикаси  давлат бюджети ғазна ижроси  бухгалтерия ҳисобининг ягона  счётлар режаси (Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирилигида 2006 йил 3 майда 1570-сон билан рўйхатга олинган).

10. Ўзбекистон  Республикасининг «Хўжалик юритувчи  субъектларни фаолиятининг шартномавий  – ҳуқуқий базаси тўғрисида»  ги Қонуни.

          11.   Фуқоролик кодекси (кўчирмалар).

12   Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Давлат молиясини бошқаришни ислох қилиш » лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора – тадбирларни тўғрисида »ги қарори.

13. Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Махкамасининг  «Тендер савдоларини ташкил этишни  такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

  1. .Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Махсулотлар, хом-ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарори.

15.   Ўзбекистон  Республикаси Марказий банкининг « Нақд     пулсиз ҳисоб - китоблар тўғрисида» ги қарори.

16. М.Остонақулов. Бюджет ҳисоби ва бюджет ижросининг назорати. Тошкент, “Молия”, 2005 йил.

17.      Ўзбекистон Республикаси Молия  Вазирилигинг «Молия органларида  бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида» ги Буйруғи.

18.      «Молия органларида  бюджетдан маблағ олувчилар билан товар               ( ишлар, хизматлар)  етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида» ги Вақтинчалик Низом.

19. Бюджет маблағларини  тасарруф қилувчиларнинг (олувчиларнинг) шахсий счётларини очиш ва беркитиш бўйича вақтинчалик қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 24 июлда 1600-сон билан рўйхатга олинган).

20. Косимова Г.А. Ғазначилик  фаолиятини ташкил этиш. Ўқув  қўлланма. “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”.Т.: 2005.

 




Информация о работе Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш