Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Декабря 2012 в 13:47, реферат

Описание работы

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларидан эътиборан, молия, банк, солиқ тизимдаги бошланган ислоҳотлар давом этиб келмоқда. Бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсати борасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида бюджет даромадларининг ва харажатларининг мувофилигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини ҳал этиш тақозо этилаётган муҳим масаладир. Зеро, иқтисодиётнинг эркинлашуви ва ислоҳотларнинг чуқурлашуви жараёнида бюджетсолиқ тизимини ҳам мунтазамтакомиллаштириб боришни тақозо этди.

Содержание работы

Кириш

Давлат бюджети харажатларининг мазмуни.

Давлат бюджети харажатларининг таснифи.

3. Ғазначиликда давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш.

Хулоса ва таклифлар.

Адабиётлар рўйхати

Файлы: 1 файл

11.doc

— 190.50 Кб (Скачать файл)

МАВЗУ: Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш

 

 

Режа:

 

Кириш

 

  1. Давлат бюджети харажатларининг мазмуни.

 

  1. Давлат бюджети харажатларининг таснифи.

 

3. Ғазначиликда давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш.

 

Хулоса ва таклифлар.

 

Адабиётлар  рўйхати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларидан эътиборан, молия, банк, солиқ тизимдаги бошланган ислоҳотлар давом этиб келмоқда. Бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсати борасида олиб борилаётган ўзгаришларнинг марказида бюджет даромадларининг  ва харажатларининг мувофилигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини ҳал этиш тақозо этилаётган муҳим масаладир. Зеро, иқтисодиётнинг эркинлашуви ва ислоҳотларнинг чуқурлашуви жараёнида бюджетсолиқ тизимини ҳам мунтазамтакомиллаштириб боришни тақозо этди.

Республикамиз Президенти И.А.Каримов таъкидланганларидек, “Иқтисодиётни ўсиш суръатларини таъминланган ҳамда молиявий барқарорликка эришган ислоҳотлар ҳозирги даврда давлат молияси ва айниқса, бюджет тизими барқарорлигини мустаҳкамлашда муҳим стратегик вазифа ҳисобланади.” (Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.Т.Ўзбекистон, 1998 йил.)

Бозор иқтисодиётига  ўтиш даврининг характерли томони шундан иборатки, молиявий ресурсларнинг жумладан, давлатнинг молиявий ресурсларининг чекланганлигидир. Чунки, давлат бюджети маблағлари республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш дарстурларини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбаси ҳисобланади.

Ўзбекистонда давлат молиясида ислоҳотларни амалга ошириш, хусусан давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтказиш учун Шўзбекстон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2002 йил 26 апрелдаги 144-сонли “Давлат молиясини бошўқаришни ислоҳ қилиш лойиҳасини жорий қилиш ва тайёрлаш чоралари тўғрисидаги” Қарори асос бўлди.

Кейинги босқичда унинг  ҳуқуқий асосларини яратиш ишлари олиб борилди. 2004 йил 26-августда Узбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни кабул килинди.

Ғазначилик – давлатнинг молиявий ресурсларини бошқаришнинг янги усули бўлиб, давлат бюджетининг барча даромадаларини ягона ҳисоб варақага киритиш ва харажатларини ушбу ҳисобварқадан тўлашдан иборат.

Давлат бюджетининг  Ғазна ижросига ўтказиш учун эксперимент  дастлаб 2005 йил 1 июндан Тошкент шаҳридаги  айрим республика ташкилотлари ва Самарқанд вилоятининг туманларида амалга оширилди. Бунда ғазначилик бюджетдан маблағ олувчиларнинг  4 гуруҳ харажатлари бўйича товар етказиб берувчилар билан тузилган шартномларни рўйхатдан ўтказиш ва шулар асосида тўловлари амалаг оширилишини назорат қилиш функцияларини амалга оширарди. Ғазначилик тизимини жорий этишнинг 2 босқичи 2006 йил 3 августдан Самарқанд вилоятида амалга оширилди. Бунда ҳудудий ягона ҳисоб варақа жорий этилиб бюджетдан маблағ олувчиларнинг барча харажатлари тўлови бўйича назорат ўрнатилди.

2007 йил 1 октябрдан  бошлаб республикамизнинг барча  ҳудудларида ҳудудий ягона ғазна ҳисоб рақамини жорий этиш кўзда тутилган. Кейинчалик республикамиз бўйича ягона ғазна ҳисоб рақамини жорий қилиниши белгилаб қўйилган.

 

  1. Давлат бюджети харажатларининг мазмуни.

Давлат бюджети  иктисодиёт ва ижтимоий соханинг ривожланишига  давлат томонидан таъсир утказилишининг мухим  воситаси булиб коларкан, жамият хаётига бюджет таъсирининг  шакл ва усулларини хам узгартирмокда. Жамиятнинг иктисодий ва  ижтимоий тараккиёти бюджет маблагларини йуналтиришга  богликдир. Бюджет харажатлари аник куринишларининг бутун ранг баранглиги муайян хусусиятларига караб табакалаштирилади: такрор ишлаб чикариш жараёнида уларнинг вазифаси, ижтимоий  йуналиши, ишлаб чикариш таромклари ва фаолият турлари, кайси  максадга йуналтирилганлиги хисобга олинади. Давлат бюджети харажатлари ижтимоий йуналиши буйича куйидаги  гурухларга булинади:

     - ижтимоий сохага килинадиган харажатлар;

     - халк хужалигини ривожлантиришга килинадиган  харажатлари;

     - мудофаа харажатлари;

     - бошкарув харажатлари;

     - бошқа харажатлар.

     Бозор  иктисодиётига  утишнинг  "Узбекистон  модели"  да кучли ижтимоий сиёсат юритиш алохида курсатиб  утилган.  Бозор  мунабатларига утишнинг  5  тамойилида  кучли ижтимоий  сиёаат юритилган давлатнинг асосий вазифаларидан бири  килиб курсатилган.

     Хужалик  юритишнинг бозор усулларига  утиш  билан  бюджет маблагларини таксимлашдаги устивор йуналишлар  хам  узгарди, давлатнинг ижтимоий функцияси кучайди.

     Узбекистон  Республикаси мустакилликка   эришгандан  сунг ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиёти йули,  яъни  жамият аъзоларининг мухтож табакаларини ижтимоий  куллаб-кувватлашни кучайтириш йули танланди.

     Ижтимоий  соха тармоклари – мактабгача тарбия, халк  маорифи, маданият, тиббий хизмат, жисмоний  тарбия  ва  спортга бюджет маблагларидан купрок ажратилмокда.

     Табиатни  мухофаза килиш ва экологик  вазиятни  яхшилашга кетадиган харажаталарни маблаг  билан  таъминлаш  хам  шулар жумласидандир.

     Бозор  муносабатлари ривожланиши ва  кенгайиб бориши  билан моддий ишлаб чикариш тармокларини маблаг  билан  таъминлаш учун ажратиладиган харажатлар салмоги камая боради.  Вахоланки, дастлабки боскичда бундай улуш маълум вактгача катта булиб туриши мумкин, чунки иктисодиётдаги танглик холатини енгиш учун давлат томонидан бу сохага  анча-мунча  маблаг сарфлаш талаб этилади.

     Иктисодиётнинг  бозор муносабатларига  утиши   бюджетнинг ижтимоий йуналтирилган харажатларини купайтириш,  фукароларнинг ижтимоий химоя килинишини кучайтириш хамда кенг  куламли ижтимоий дастурларни, уларни маблаг билан таъминлаш  манбалари билан окилона уйгунлаштириб боришни такозо этади.

     Давлатнинг  ижтимоий сохани ривожлантиришга   йуналитириладиган харажатлари пировард натижада факат  ижтимоий  эмас, балки иктисодий ахамиятга эга булади, чунки жамиятнинг иктисодий салохиятини оширишга ёрдам беради, шу  уринда  таъкидлаб утиш лозимки, бозор иктисодиёти шароитида бюджетдан маблаг сарфлашдан бутунлай воз кечишнинг иложи йук, чунки иктисодиётнинг давлат сектори сакланиб туради, у эса давлат  инвестиция дастурларини ишлаб чикиш ва амалга оширишни,  капитал сарфларнинг тармок ва худудий тузилишиларини изга  солиб туришни талаб этади. Аник максадли бюджет кредитлари куринишида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан  молиявий  жихатдан куллаб-кувватлаш хам сакланиб туради. Бундан ташкари, давлат  мулкчиликнинг  мукобил  шаклларидаги  корхоналарнинг кимматбахо когозларини яъни акцияларини сотиб олиш  ва  эгалик килиши хам мумкин.

     Ғазначиликда Давлат бюджети маблагларининг  бир  кисми  мамлакатнинг мудофаа кобилиятини куллаб-кувватлаш сохасидаги  тадбирларни маблағ билан таъминлашга йуналтирилади. Бу  эса  мамлакат  иктисодиётининг ривожланиш даражасига, унинг молиявий имкониятлари ва халкаро вазиятга хам боглик булади. Марказлашган ресурслар умумдавлат ахамиятига молик булган, умуман олганд жамият манфаатларини  ифодалайдиган  тадбирларни, жумладан: халк хужалиги ахамиятидаги  курилиш-монтаж ишларини, энг мухим ижтимоий тадбирларни, мудофаа,  бошкарув, давлатнинг ташки иктисодий алокалари, давлатнинг моддий ва молиявий захираларини маблаг билан таъминлашга йуналтирилади. Махаллий бюджетлардан уй-жой коммунал хужалиги ва ободонлаштириш, маориф ва согликни саклаш муассасалари,  ижтимоий таъминот сохасидаги тадбирлар маблаг билан  таъминланади.

     Ғазанчиликда Давлат бюджети харажатларининг каттагина кисми  фаолият курсатишнинг узига хос сохаси хисобланган бошкарув  харажатларига тугри келади.

  Давлат бюджетининг харажатлари ва даромадлари бир  бири билан узаро богликдир, улар бир бирига таъсир этиб  туради, бир бирини мувофиклаштириб бориши лозим.  Давлат  бюджети харажатлари келиб тушадиган бюджет даромадларининг хажмларига караб каттик чекланади. Давлат бюджетининг даромадлари эса давлатнинг иктисодий салохияти билан белгиланади. Шунинг учун хам бюджет харажатларининг муддати ва хажмларини келиб тушадиган даромадларининг муддат  ва  хажмларига  мувофик  килиб белгилаш жуда мухимдир. Айни пайтда, таъкидлаб ўтиш  жоизки, бюджет маблагларидан фойдаланишда зиддиятли ҳоллар  хам  булиб туради. Бюджет харажатларини тугри режалаштирмаслиги  натижасида бюджет етишмовчилиги юзага келиши мумкин.    

Самарқанд вилоятида 2011 йил бюджетида жами харажатлар 321185224.0 минг сўмни ташкил қилади, шундан иқтисодиёт харажатлари 5675396.0 минг сўмни (1.8%), ижтимоий маданий тадбирлан учун 215406597.0 минг сўм (67.1%), давлат бошқарув органларига 2659769.0 минг сўм (0.8%), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига 4766917.0 минг сўм (1.5), захира жамгармаси 736469.0 минг сўм (0.2%), бошқа харажатлар учун 222739.0 минг сўм (0.1%), марказлашган инвестицияларга 4209500.0 минг сўм (13.1%), ижтимоий ҳимоялашга 44219271.0 минг сўм (13.8%), мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини сақлаш учун 5403066.0 минг сўм (1.7%) маблағ ажратилган.

 

  1. Давлат бюджети харажатларининг таснифи.

 

Давлат бюджети ижросида қатнашувчи ҳамма органларда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларини  ҳисобга олиш асосида бюджет таснифи  ётади. Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланиш ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлаш мақсадида давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек уларнинг тақчиллигини маблағ билан таъминлаш манабаларини гуруҳлаш ҳисобланади. Бюджет таснифи ҳамма бюджетларни ягона давлат бюджетига жамлаш имкониятини яратадиган асосий ташкилий функцияни амалга оширивчи ҳужжат бўлиб қолмасдан, у катта иқтисодий аҳамиятга ҳам эгадир. Таснифда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари бир хил аломатлари бўйича гуруҳлаштирилдаи ва унинг бўлинмалари деб юритилади. Бўлимлар, параграфлар, боблар ва моддалар бюджет таснифи бўлинмалари деб ҳисобланади.

Бюджет таснифи қонун  ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ҳамма даражадаги бюджетлар ягона  бюджет таснифи кўрсаткичлари доирасида шаллантирилади ва ижро этилади, яъни тасниф объектларига берилган гуруҳлаштириш кодлари бўйича даромадлар ва харажатлар гуруҳлаштирилади.

     Давлатнинг  жамият ҳаётида муҳим вазифаларни  бажариши учун маълум миқдорда харажат қилиш талаб этилади. Давдат харажатлари- бу давлат ихтиёридаги молия ресурсларини давлат фаолияти билан эҳтиёжларни қондириш учун қилинган сарфлар йиғиндисидир.

Бюджетнинг барча харажатлари  жорий харажатлар ва капитал характеридаги  харажатлардан иборат бўлади. Маблағнинг асосий қисми жорий харажатларга тўғри келади, қолган қисми капитал харажатларга тўғри келади. Шу ўринда бюджет харажатларини таснифини кўриб чиқиш лозим.

Бюджет харажатларининг  таснифини 3 та асосий гуруҳга бўлиб  ўрганиб чиқиш мумкин бўлади (Чизма - 1). Булар қуйидагилардир:

А) Бюджет харажатларининг вазифаси бўйича таснифи;

Б) Бюджет харажатларининг ташкилий таснифи;

В) Бюджет харажатларининг иқтисодий таснифи.

 

Чизма – 1. Давлат бюджети харажатларининг  таснифи.

 

А) Бюджет харажатларининг вазифаси бўйича таснифи:

Ҳаражатларни давлат органлари функциялари бўйича таснифи давлат секторига кирувчи органларига юклатилган функциялар ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларнинг тўлиқ таснифидан иборат.

701-0-0 – УМУМЖАМОАТ  ДАВЛАТ ХИЗМАТ ОРГАНЛАРИ

702-0-0 – МУДОФАА

703-0-0 – ЖАМОАТ ТАРТИБИ  ВА ҲАВФСИЗЛИГИ

704-0-0 – ИҚТИСОДИЁТ

705-0-0 – АТРОФ-МУҲИТ  МУҲОФАЗАСИ

706-0-0 – УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ  ХИЗМАТЛАРИ

707-0-0 – СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

708-0-0 – МАДАНИЯТ, ДИН ВА ХОРДИҚ

709-0-0 – ТАЪЛИМ

710-0-0 – ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ. 

 

 

Б) Бюджет харажатларининг ташкилий таснифи:

   Муссаса ва ташкилотлар бўйича бюджет таснифи бюджет ҳаражатларини

ҳокимиятлар, давлат органлари ва ташкилот ва муассасалар бўйича тақсимлашда фойдаланилади.

В) Бюджет харажатларининг иқтисодий таснифи:

Бюджет иқтисодий таснифининг асосий вазифаси бюджет ва ҳаражатлар сметасидан ўз аксини топган ҳаражатлар ва даромадлар турлари ва натураларини белгилаб беришдан иборат.

Бюджет иқтисодий таснифи 7 та рақамдан ташкил топган.

Мисол учун, 3-133-000

3 – “Номолиявий активлар”;

3-100 – “Асосий воситалар”;

3-130 – “Транспорт воситалари”;

3-133 – “Автомобиль транспорти воситалари”

Бюджетдан куйидаги харажатлар амалга оширилади:

1. Фан, таьлим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (республика бюджетидан – республика бюджетида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади; маҳаллий бюджетлардан эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);

2. Ижтимоий таьминот (республика бюджетидан – республика бюджетида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади; маҳаллий бюджетлардан эса – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);

3. Ахолини ижтимоий химоя килиш (Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларида турувчи ташкилотлар маблағ билан таъминланади);

Информация о работе Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш