Ўзбекистонда тўқимачилик ва енгил саноат махсулотлари ишлаб имкониятлари ва экспорт салохиятини ошириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 17 Мая 2013 в 18:46, статья

Описание работы

ХХ аср бошларида Ўзбекистон енгил саноат соҳаси асосан пахтани қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, ялпи саноат махсулотларининг қарийб 4/5 қисми шу сохага тўғри келган. 1920 йиллардан бошлаб пахтани қайта ишлаш, пиллакашлик, йигирув-тўқув, тикувчилик, пойабзал фабрикалари қурила бошлади ва унинг тармоқлари секин аста ривожланиб борди. 1924 йилда дастлабки енгил саноат корхоналари иш бошлади. 1932 йилда Тошкент тўқимачилик институтининг очилиши тармоқни янада ривожланишига асос бўлди. 1940-1960 йилларда пахта ипидан тўкилган газламалар ишлаб чиқариш ахоли жон бошига 21-22 кв.м.ни ташкил этган бўлса 1990 йилларга келиб эса бу кўрсаткич 50 кв м.ни ташкил этган.