Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 26 Января 2015 в 10:50, реферат

Описание работы

Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни.
Мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти.
Ер солиғининг иқтисодий моҳияти. Солиқ тўловчилар таркиби
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилиши.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

Файлы: 1 файл

Юридик шахслар соликлари.docx

— 70.10 Кб (Скачать файл)

 

Сувдан қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларини суғориш учун фойдаланадиган ёрдамчи хўжаликларга эга юридик шахслар, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг ўқув-тажриба хўжаликлари солиқни қишлоқ хўжалик корхоналари учун белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.

Солиқ бўйича имтиёзлар. Солиқ кодексига кўра сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассосиацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар озод этилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари ҳажмига; дори воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган сув ҳажмига; атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқазиб олинадиган ер ости сувлари ҳажмига; шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш вақтида чиқазиб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайтариб қуйиладиган ер ости сувлари ҳажмига; гидроэлектр станциялари гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун фойдаланиладиган сув ҳажмига; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажмларига камайтирилади.

Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби ва тўлаш муддатлари. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар томонидан, деҳқон хўжаликларидан ташқари, тасдиқланган ставкалар бўйича амалда олинган солиққа тортиладиган сув ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Деҳқон хўжаликлари учун ушбу солиқ солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик бўйича ўтган йилда 1 га суғориладиган ерга сарфланган сув ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан қуйидаги муддатларда белгиланган шакл бўйича тақдим этилади:

1) сув ресурсларидан  фойдаланганлик учун тўланадиган  солиқнин умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунигача;

2) сув ресурсларидан  фойдаланганлик учун тўланадиган  солиқнин умумий суммаси йилнинг бир чорагида энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

3) ягона ер солиғини  тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги  корхоналари томонидан – йилда  бир марта ҳисобот даврининг 15 декабригача;

4) якка тартибдаги тадбиркорлар  томонидан – йилнинг ҳар чорагида  йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги  ойнинг 25-кунигача.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларига давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай топширилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бюджетга қуйидаги муддатларда тўланади:

- сув ресурсларидан фойдаланганлик  учун солиқни тўловчилар томонидан - ҳисоб-китоб тақдим этиладиган  муддатдан кечиктирмай амалга  оширилади;

- юридик шахс ташкил  этган ва ташкил этмаган ҳолда  тузилган деҳқон хўжаликлари  томонидан сув ресурсларидан  фойдаланганлик учун солиқни  тўлаш йилига бир марта, солиқ  давридан кейинги йилнинг 1 майигача  амалга оширилади.

 

  1. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

 

Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортиш зарурлиги. Ўзбекистон мустақилликка эришгач республикамиз худудидаги барча табиий, ер ости бойликлари давлат тасарруфига ўтди. Ўзбекистон заминида жуда улкан ва ноёб, ҳали ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал хом-ашё ресурслари тўпланган.

Ўзбекистонда 100 га яқин, аниқроғи 95 турдаги минерал хом-ашёни ўзида мужассам этган 2700 та кон аниқланган. Амалда Менделеев даврий жадвалидаги барча элементлар республикамизда мавжуд. Мамлакатнинг умумий хом-ашё салоҳиёти 3,3 триллион АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Мавжуд конлардан ҳар йили 5,5 млрд. АҚШ долларига тенг фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда.

Республикамиз қонунчилигига кўра мавжуд ер ости бойликлари умумдавлат мулки ҳисобланади. ЎзРнинг 1994 йил 23 сентябрдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ 1995 йилдан бошлаб ер ости бойликларидан фойдаланилганлик учун солиқ жорий этилди ва ер ости бойликларидан фойдаланувчилар уларнинг хажмидан келиб чиққан ҳолда махсус солиқ тўлай бошладилар.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни жорий этилишидан асосий мақсад – умумдавлат мулки ҳисобланган ер ости бойликларидан оқилона тарзда бутун жамият аъзоларини ва келажак авлод манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.

Солиқ кодексига кўра ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ умумдавлат солиқлари таркибига киради. Ушбу солиқ табиий бойликлардан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш билан бирга соф фискал вазифани ҳам бажаради.

Солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объекти ва базаси. Ер қаъридан фойдаланувчилар бўлиб, ЎзР ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олаётган, шунингдек, фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланишади.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаъридан фойдаланганликлари учун қуйидаги солиқлар ва махсус тўловларни тўлайдилар:

1) ер қаъридан фойдаланганлик  учун солиқ;

2) қўшимча фойда солиғи. Ушбу солиқ айрим фойдали қазилмалар ёки айрим маҳсулот турлари учун ЎзР Президенти қарори асосида ўрнатилган ставкадан келиб чиқиб, реализациядан олинган соф тушум билан белгиланган ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги фарқ - қўшимча фойдадан ундирилади.

3) бонус. Бонус деганда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган бир марталик тўлов тушунилади. Бонусларнинг икки тури мавжуд: имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонус.

Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш, қидириш ва кавлаб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий тарзда белгиланадиган мажбурий тўлов ҳисобланади.

Тижоратбоп топилма бонуси тегишли лицензияда кўрсатилган ер қаъри участкасида фойдали қазилма конларининг ҳар бир тижоратбоп топилмаси учун, шу жумладан дастлабки белгиланган ажратиб олинаётган захираларни кўпайтиришга олиб келувчи конларни қўшимча қидириш ўтказиш чоғидаги фойдали қазилмалар топилмаси учун тўланадиган тўлов ҳисобланади.

Солиққа тортиш мақсадида ер ости бойликлари деганда ер қобиғининг юқори қисмини қамраб оладиган ҳамда фойдали қазилмаларни тадқиқ қилиш ва қазиб олиш мумкин бўлган макон, фойдали қазилмалар деганда - иқтисодий ва соғломлаштириш аҳамиятига эга геологик ҳосилалар ҳисобланади.

Таркибида рангли, нодир, асл, қора металлар ва бошқа минерал хом ашё бўлган рудаларни бир корхона қазиб олиб, уни бундан кейин қайта ишлаш учун бошқа корхоналарга берса (экспорт бундан мустасно), қазиб олинадиган рудани қайта ишлайдиган ва солиқ ставкаси белгиланган тайёр маҳсулот чиқарадиган корхона солиқ тўловчи ҳисобланади.

Республикамизда ушбу солиқни давлат бюджетига таъминлаб берувчи энг йирик солиқ тўловчилар бўлиб, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати, Фарғона ва Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводлари, Шўртан ва Муборак газни қайта ишлайдиган заводлари, Навоий олтинни қайта ишлайдиган корхона, шунингдек, Ангрен кўмир қазиб олувчи корхона ва бошқа шу каби ер ости бойликларини қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи йирик корхоналар ҳисобланади.

Руда қайта ишлаш учун ЎзРдан ташқарига юклаб жўнатилган ёки экспорт қилинган тақдирда рудани қазиб олган корхона солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.

Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортиш объектлари ҳисобланади:

а) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажми (шу жумладан йўл-йўлакай олинадиган фойдали қазилмалар ва қимматли компонентлар) уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотнинг ҳақиқатда сотилиш қиймати бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда.

Газ қазиб чиқарувчи корхоналар учун солиққа тортиш объекти бўлиб, ЎзР Молия вазирлиги томонидан белгиланган сотиш баҳоси бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилган ҳолда, бирламчи тайёргарликдан ўтган қатламдан қазиб олинган табиий (тозаланмаган) газ ҳажми ҳисобланади.

б) техноген ҳосилалар ҳажми (минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш чиқиндилари) ажратиб олинган асосий фойдали қазилманинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий сотилиш қиймати бўйича, бунда қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилади.

в) тўпланган чақноқ тош хом ашёси намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекция материалларининг ҳисоб қиймати.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган база кавлаб олинган ёки ажратиб олинган тайёр маҳсулот ҳажмининг ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати ҳисобланади. Агар тайёр маҳсулот бошқа тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлган ёки тайёр маҳсулот ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган бўлса бундай маҳсулот учун солиқ солинадиган база кавлаб олинган, ажратиб олинган тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ ставкалари ва солиқдан имтиёзлар. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ЎзР Президенти қарори билан белгиланади.

Ўзбекистонда қазиб олинадиган хом-ашё турлари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг табақалаштирилган ставкалари белгиланган. Ҳозирги вақтда жами 50 ошиқ турдаги фойдали қазилмаларга нисбатан табақалаштирилган тарзда солиқ ставкалари ўрнатилган.

2014 йил 1 январдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари қуйидагича белгиланган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

СТАВКАЛАРИ4

 

Солиқ солинадиган объект номи

Солиқ ставкаси, солиқ солинадиган

базага нисбатан % да

1. Асосий ва  қўшимча фойдали қазилмалар кавлаб  олиниши учун

 

Энергия манбалари:

 

Табиий газ

30,0

Утилизация қилинган табиий газ

9,0*

Ер остидан кавлаб олинган газ

2,6

Ностабил газ конденсати

20,0

Нефть

20,0

Кўмир

4,0

Рангли ва ноёб металлар:

 

Тозаланган мис

8,1

Молибденли саноат маҳсулоти

4,0

Концентратланган қўрғошин

4,0

Металл рух

4,0

Вольфрам концентрати

10,4

Уран

10,0**

Асл металлар:

 

Олтин

5,0

Кумуш

8,0

Қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва зеб-зийнат учун тошлар хом ашёси

24,0

Қора металлар:

 

Темир

4,0

Кон-кимё хом ашёси:

 

Тош туз (овқатга ишлатиладиган)

3,5

Калий тузи

3,5

Натрий сульфати

3,5

Фосфоритлар (графитларга)

5,0

Карбонат хом ашёси (оҳактошлар, доломитлар)

3,5

Глауконит

3,5

Минерал пигментлар

4,8

Кон-руда хом ашёси:

 

Плавик шпатли концентрат

21,2

Табиий графит

8,0

Иккиламчи бойитилмаган кулранг каолин

7,9***

Кварц-дала шпати хом ашёси

6,5

Шиша хом ашёси

3,0

Бентонитли гил

4,8

Тальк ва тальк тоши

4,0

Талькомагнезит

4,0

Минерал бўёқлар

5,7

Воллостанит

4,0

Асбест

4,0

Минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт

4,0

Барит концентрати

4,0

Металлургия учун норуда хом ашё:

 

Ўтга чидамли, қийин эрувчан, қолиплаш гили

4,0

Оҳактошлар, доломитлар

4,0

Кварц ва кварцитлар

6,5

Қолиплаш қумлари

4,0

Вермикулит

4,0

Норуда қурилиш материаллари:

 

Цемент хом ашёси

3,5

Табиий безактошдан блоклар

3,5

Мармар ушоғи

3,8

Гипс тоши, ганч

5,3

Керамзит хом ашёси

3,5

Ғишт-черепица хом ашёси (қумоқсимон, лёссимон жинслар, зичловчи сифатида лёсслар, қумлар ва бошқалар)

3,5

Гипс ва ангидрит

4,0

Арраланадиган, харсангтош ва шағал учун тошлар

3,8

Қурилиш қумлари

4,0

Тош-шағал аралашмаси, шағал аралашмаси, майда тошлар, шағал

4,0

Қумтошлар

3,5

Чиғаноқ оҳактош

3,5

Сланецлар

3,5

Бошқа кенг тарқалган фойдали қазилмалар (мергеллар, аргелитлар, амвритлар ва бошқалар)

3,5

2. Техноген минерал  ҳосилалардан ажратиб олинган  фойдали қазилмалар

Асосий фойдали қазилмани кавлаб олганлик учун ставканинг 30%и


 

*) Белгиланган ставка  бўйича ер қаъридан фойдаланганлик  учун солиқ ЎзР Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси белгилаган тартибда утилизация қилинган табиий газни реализация қиладиган корхона томонидан тўланади.

**) "Навоий КМК" ДК  уранни кавлаб олганлик бўйича  ер қаъридан фойдаланганлик учун  солиқни ЎзР Молия вазирлиги белгилаган тартибда ва миқдорда тўлайди.

***) Ер қаъридан фойдаланганлик  учун солиқ маҳсулотнинг реализация  қилинган ҳажми бўйича белгиланган  ставкаларда тўланади.

Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби. Юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни солиқ органларига йил бошидан ўсиб борувчи якун бўйича белгиланган шаклда солиқни тўлаш учун белгиланган муддатда тақдим этадилар.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни юридик шахслар қуйидаги тартибда тўлайдилар:

а) микрофирма ва кичик корхоналар – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай;

б) микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган бошқа солиқ тўловчи юридик шахслар – ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмай.

Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар йилига бир маротаба, кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органларининг хабарномаси бўйича ҳисоб-китобни уларга тақдим этадилар ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.

 

Назорат учун саволлар

        1. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортишнинг зарурлиги нимада?
        2. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушуми асосан қайси ер ости қазилма бойликлари ҳиссасига тўғри келади?
        3. Республикамизда энг йирик солиқ тўловчилар жумласига қайси корхоналар киради?
        4. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумининг асосий қисми республикамизнинг қайси худудлари ҳиссасига тўғри келади?
        5. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортиш объекти ва базаси қандай аниқланади?
        6. Ҳозирда ер ости қазилма бойликларнинг неча турига нисбатан солиқ ставкалари белгиланган?
        7. Солиқ кодексида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан имтиёзлар кўзда тутилганми?

Информация о работе Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар