Давлат бюджетининг
Контрольная работа, 15 Января 2014, автор: пользователь скрыл имя
Описание работы
Давлат бюджети молия тизимининг мухим бугини сифатида мамлакатнинг асосий молия режасини ташкил этувчи ва фойдаланувчи умумдавлат пул фондидир.
Бюджет сузи инглизча budget – халта маъносини англатиб давлатнинг маълум муддатга мулжаллаб тузилган ва конун билан тасдикланган даромадлари хамда харажатлари хисоби бандлар буйича тасдикланган хужжатидир.
Давлат бюджети даромадларини шаклланиши ва харажатларининг амалга оширилиши маълум тизимга асосланади.
Содержание работы
1. Давлат бюджетининг мохияти, бюджет тизими ва уни бошкариш
2. Давлат бюджетининг тузилиши ва уни тартиблаш
3. Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари
4. Давлат бюджетини тайёрлаш, куриб чикиш ва уни кабул килиш
5. Давлат бюджетининг ижроси ва унинг ижро этилиши назорат килиш
6. Давлат бюджетининг газна ижроси
Файлы: 1 файл
Давлат бюджети.doc
— 202.50 Кб (Скачать файл)
Режа:
1.
Давлат бюджетининг мохияти,
2. Давлат бюджетининг тузилиши ва уни тартиблаш
3.
Давлат бюджетининг
4. Давлат бюджетини тайёрлаш, куриб чикиш ва уни кабул килиш
5. Давлат бюджетининг ижроси ва унинг ижро этилиши назорат килиш
6.
Давлат бюджетининг газна
Давлат бюджетининг мохияти, бюджет тизими ва уни бошкариш
Давлат бюджети молия тизимининг мухим бугини сифатида мамлакатнинг асосий молия режасини ташкил этувчи ва фойдаланувчи умумдавлат пул фондидир.
Бюджет сузи инглизча budget – халта маъносини англатиб давлатнинг маълум муддатга мулжаллаб тузилган ва конун билан тасдикланган даромадлари хамда харажатлари хисоби бандлар буйича тасдикланган хужжатидир.
Давлат бюджети даромадларини шаклланиши ва харажатларининг амалга оширилиши маълум тизимга асосланади.
Узбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тугрисида» ги конунининг 4-моддасига биноан – Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблаглари олувчилар йигиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар уртасида, шунингдек, бюджетлар хамда бюджет маблаглари олувчилари уртасида вужудга келадиган узаро муносабатларни узида ифодалайди.
Бюджет тизими куйидаги тамойилларга асосланади:
- Бюджет таснифи (Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек, унинг такчиллигини молиялаштириш манбааларини гурухлаш) тизими, хисоб-бюджет хисоблари ва бюджет жараёни (Давлат бюджетини тузиш, куриб чикиш, кабул килиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат килиш, ижроси хакидаги хисоботни тайёрлаш ва тасдиклаш, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар уртасидаги узаро муносабатларнинг конун хужжатлари билан тартибга солинган жараёни) тузилишининг ягоналиги:
- Бюджет тузилишини Узбекистон Республикаси маъмурий-худудий тузилишига мувофиклиги:
- Турли даражадаги бюджетларнинг узаро богликлиги:
- Давлат бюджети баланслилиги:
- Бюджет даромадларини аник манбаалар буйича ва харажатларнинг йуналишлари (моддалари) буйича режалаштирилиши:
- Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган, тасдикланган маблаг доирасида ва харажатлар сметаларида курсатилган максадларда амалга ошириш:
- Барча даражадаги бюджетларнинг мустакиллиги:
Бюджет тизимини башкаришда Узбекистон Респупбликасининг Олий Мажлиси, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистон Республикаси давлат хокимияти органлари ва жойлардаги давлат хокимияти органлари хамда Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг урни катта.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 78 модда 8-бандига мувофик Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мутлок ваколатлари жумласига Вазирлар Махкамасининг такдимига биноан Узбекистон Республикасининг бюджетини кабул килиш ва унинг ижросини назорат этиш, соликлар ва бошка мажбурий туловларни жорий килиш киради.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси :
- Давлат бюджети лойихаси ишлаб чикилишини ташкил этиш ва уни Узбекистон Республикаси Олий Мажлисига такдим этади;
- Давлат бюджетининг ижросини ташкил этади;
- Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва давлат бошкаруви бошка органларининг Давлат бюджетини ижро этиш борасидаги ишларини мувофиклаштиради ва назорат килади;
- Давлат максадли жамгармалари маблагларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белглайди;
- Давлат бюджети ижроси тугрисидаги хисоботни Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдигига киритади;
- Конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади.
Коракалпогистон Республикаси
- Тегишли равишда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетларни кабул килади, шунингдек, уларнинг ижроси тугрисидаги хисоботларни тасдиклайди;
- Конун хужжатларига мувофик махаллий бюджетга тушадиган махаллий соликлар, йигимлар ва туловлар микдорларини хамда улар буйича имтиёзларини белгилайди;
- Конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади.
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги:
- Давлат бюджети лойихасини тайёрлайди;
- Давлат бюджети маблагларининг тушуми ва сарфи тартибини белгилайди хамда улар устидан назоратни амалга оширади;
- республика бюджети харажатларини амалга оширади.
- бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини руйхатдан уиказади;
- бюджет маблаглари олувчиларнинг Давлат бюджети маблагларидан фойдаланишини тартибга солувчи норматив-хукукий хужжатларни, шунингдек, умуммажбурий тусдаги бошка норматив-хукукий хужжатларни кабул килади;
- конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни амалга оширади.
Давлат бюджетини тузилиши ва уни тартиблаш
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддасига мувофик Давлат бюджети уз ичига Республика бюджети, Коракалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетларни олади.
- Республика бюджети – Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;
- Коракалпогистон Республикаси бюджети – Давлат бюджетининг Коракалпогистон Республикаси пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, бюджетда даромадлар манбалри ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади;
- Махаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади.
Демак, Республика бюджетидан мамлакат ахамиятига эга булган тадбирлар молиялаштирилса, махаллий бюджетлардан махаллий ахамиятга эга булган тадбирлар молиялаштирилади.
Республикамиз Президенти И. А. Каримовнинг 2002 йил 29 августда Олий Мажлиснинг туккизинчи сессиясида таъкидлашича – «Хозирнинг узидаёк мамлакатимиз бюджети даромад кисмининг 56 фоизи ва харажат кисмининг 52 фоизини худудий бюджетлар ташкил этади. Шу тарика Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар билан боглик каттагина кисми худудлар томонидан назорат килинмокда».
Хакикатдан хам кейинги йилларда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар даромад кисмини мустахкамлашга ката эътибор берилмокда. Бу билан ишлаб чикариш кучларини жойлаштиришда бозор иктисодиёти инфратузилмасини шакллантиришда, мехнат ресурсларини такрор ишлаб чикаришда, ижтимоий муоммоларни хал этишда Коракалпогистон Республикаси ва махаллий бюджетлар роли оширилмокда.
Куйи бюджетлар харажатларини коплаш учун юкори бюджетлар маблагларини жалб этилиши бюджетларни тартиблаш дейилади. Одатда бу жараён умумдавлат соликларининг хар йили конуний тартибда белгиланган меъёрлар буйича тегишли бюджетлар уртасида таксимлаш хамда бюджетлар маблагларини кайта таксимлаш оркали куйидагича амалга оширилади.
Узбекистон Республикасининг махаллий бюджетларига умумдавлат соликларидан тушадиган ажратмалар меъёрлари (% ларда 2007 йил учун):
Тартиб раками |
Вилоятлар |
Юридик шахслар Фойдасидан солик |
Савдо ва умумий овкатланиш корхона-ларидан ягона солик туловлари |
Микрофирма ва кичик корхонала-рдан ягона солик туловлари |
Жисмоний шахслар даромадидан солик |
Кушилган киймат солиги |
Акциз солиги |
||||
Алкаголли махсулотларга |
Бензин |
Дизел ёнилгиси |
Авиациа керосини |
Ерости бойлик- лари учун солик | |||||||
1 |
Коракалпогистон Республикаси |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
2 |
Андижон вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
3 |
Бухоро вилояти |
46 |
100 |
100 |
50 |
46 |
50 |
42 |
42 |
42 |
|
4 |
Жиззах вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
|||||
5 |
Кашкадарё вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
6 | |||
6 |
Навоий вилояти |
26 |
100 |
100 |
50 |
26 |
|||||
7 |
Наманган вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
8 |
Самарканд вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
||||
9 |
Сурхандарё вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
10 |
Сирдарё вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
||||
11 |
Тошкент вилояти |
68 |
100 |
100 |
50 |
68 |
50 |
||||
12 |
Фаргона вилояти |
80 |
100 |
100 |
100 |
80 |
50 |
67 |
67 |
67 |
|
13 |
Хоразм вилояти |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |
50 |
||||
14 |
Тошкент шахри |
5 |
35 |
35 |
5 |
5 |
50 |
||||
Бу холат «Бюджет тизими тугрисида» ги конунда хам уз аксини топган. Жумладан, конунннинг21-моддасида – «бюджет ижроси жарёнида пайдо булган узаро хисоб-китоблар буйича маблагларни юкори бюджетдан куйи бюджетга, шунингдек, куйи бюджетдан юкори бюджетга йуналтириш» - дейилган.
Узбекистон Республикаси махаллий бюджет даромадлари ва харажатлари хамда республика бюджетидан максадли субвенциялар ва дотациялар микдори, (2007 йил режа, млн. сум):
Тартиб раками |
Вилоятлар |
Даромадалр, республика бюджети- дан махаллий бюджетларга берила-диган даромадларни кушиб |
Харажатлр |
Ижтимоий
нафака, марказлашган инвестиция ва ижтимоий
сугурта ажратмаларини га субвенциялар |
Дотация |
1 |
Коракалпогистон Республикаси |
132389,243 |
200463,255 |
68074,012 |
|
2 |
Андижон вилояти |
167931,065 |
248640,363 |
80709,298 |
|
3 |
Бухоро вилояти |
173511,402 |
173511,402 |
||
4 |
Жиззах вилояти |
49156,700 |
127765,066 |
45925,102 |
32683,264 |
5 |
Кашкадарё вилояти |
270784,935 |
270784,935 |
||
6 |
Навоий вилояти |
107611,031 |
107611,031 |
||
7 |
Наманган вилояти |
97464,400 |
238240,917 |
84296,058 |
56480,459 |
8 |
Самарканд вилояти |
198213,314 |
321185,224 |
122971,910 |
|
9 |
Сурхандарё вилояти |
94401,850 |
239716,233 |
90854,004 |
54460,379 |
10 |
Сирдарё вилояти |
67885,642 |
93713,247 |
25827,605 |
|
11 |
Тошкент вилояти |
254082,647 |
254082,647 |
||
12 |
Фаргона вилояти |
325439,071 |
325439,071 |
||
13 |
Хоразм вилояти |
109155,405 |
168592,940 |
59437,535 |
|
14 |
Тошкент шахри |
268092,947 |
268092,947 |
||
Жами |
2316119,652 |
3037839,278 |
578095,524 |
143624,102 |